Ногиронлиги бўлган шахслар учун №2 номли тренинг ташкил қилинди

404

2023 йил 25 июль Тошкент шаҳар «ШАРОИТ ПЛЮС» ногиронлар жамоат бирлашмаси ўз аъзолари учун «ШEРИК – МАСЛАҲАТИ» номли тренинг ўтказди. Тренингни ташкилотимиз раҳбари Муҳаббат Раҳимова олиб бордилар. Тренинг аввалида спикер Муҳаббат Ахраровна «ШEРИК-МАСЛАҲАТИ» нинг мақсад ва вазифалари ҳақида ва 1-қисмида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида иштирокчиларга қисқача тушунча бердилар. «ШEРИК-МАСЛАҲАТИ» номли тренингни ўтказишдан асосий мақсад: «ШEРИК-МАСЛАҲАТИ» орқали биз ногиронлиги бўлган шахслар турли ҳиссиётларидан ўзларини холос этиш орқали ўз-ўзига таяниш ҳиссини қайта тиклаймиз. Шундан сўнг, ишонч асосида биз бошқа инсонлар билан муносабатларни қайта ўрнатамиз. Биз ўз ҳаётимизни мазмунли қилиш ва жамиятдаги тушкунликларга олиб келадиган омилларни ўзгартиришда намуна бўлиш орқали ўз-ўзига ишонган инсонлар бўламиз.

Барча иштирокчилар мақсадни тушуниб олишгач, ўйин шаклида иштирокчилар ўзлари нимага қодир эканликлари ва қандай ишларни ўзлари ҳеч кимни ёрдамисиз уддалай олишлари ҳақида фикр алмашишди. Сўнг танишув қисми бошланди. Танишув қисми интерактив тарзда ўйин орқали иштирокчилар яқиндан танишиб олдилар.

Тренинг давомида иштирокчилар эркин суҳбатлашиб, бир-бирларини баҳолашди. Аввал яхши характерларини сўнг ўзгартириши керак бўлган характерлар ҳақида ўйин орқали суҳбат ўтказилди.Бу машқ орқали иштирокчилар яхши ва ўзгартирилиши керак бўлган томонларини таҳлил қилиш инсон учун нақадар фойдали машқ эканлигини англаб етишди. Юқоридаги машқлардан сўнг иштирокчиларга берилган билим-кўникмалардан келиб чиқиб, тренинг сппикери иштирокчиларни жуфт-жуфт бўлиб, вақтни тенг тақсимлаган ҳолда ўзларини қизиқтирган мавзуда «ШEРИК-МАСЛАҲАТИ» сессиясини талабларга риоя қилган ҳолда ўзаро суҳбат ўтказишни вазифа қилиб бердилар. Тренинг биз кутганданда аъло натижани берди ва иштирокчилар томонидан мана шундай манфаатли ва фойдали тренинглар давомли бўлишини таклифини киритишди. Иштирокчилар бошқа вилоятларда ҳам мана шундай тренинглар ташкил қилиш таклифини беришди. Ушбу тренинг шаҳримиздаги нуфузли меҳмонхоналардан бири «ГРАНД МИР» меҳмонхонасида ўтказилди. Тошкент шаҳар «ШАРОИТ ПЛЮС» ногиронлар жамоат бирлашмаси раҳбарияти ва аъзолари номидан «ГРАНД МИР» меҳмонхонаси маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Сиз ҳам бирлашмамиз аъзоси бўлишни истасангиз ушбу онлайн анкетани ҳавола орқали тўлдиринг: https://sharoitplus.uz/xayriya қилиш/#мембершип-форм Аъзо бўлиш ҳақида саволларингиз бўлса, Жамоатчилик билан ишлаш координатори София Акрамова билан боғланинг: +998 (99) 833-83-14